Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Нойер чемпионлик совринлари бўйича Мюллерга етиб олди

Баҳо:
+ | -

19 апрель куни бўлиб ўтган ўйинда «Бавария» «Штутгарт»ни мағлуб этди (4:2) ва муддатидан олдин Германия чемпионлигини қўлга киритди. Ушбу ғалаба Мюнхен жамоаси дарвозабони Мануэль Нойерга чемпионлик совринлари сони бўйича собиқ жамоадоши Томас Мюллерга етиб олиш имконини берди. Энди ҳар икки футболчи ҳисобида 13 тадан чемпионлик титули бор, деб хабар бермоқда Бундеслига матбуот хизмати.

Мануэль Нойер 2011 йилнинг июлида «Бавария»га ўтган эди. Унинг дебют мавсуми совринсиз якунланган, шундан сўнг у кетма-кет 11 та чемпионликни қўлга киритган жамоанинг асосий футболчисига айланди.

2024 йилда Хаби Алонсо бошқарувидаги «Байер» «Бавария»ни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллаган эди, бироқ кейинги иккита чемпионликни яна мюнхенликлар ўзлариники қилишди.

Томас Мюллер 2024-25 йилги мавсум якунида «Бавария»ни тарк этган ва ҳозирда MLS’да «Ванкувер Уайткэпс» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Нойернинг «Бавария» билан шартномаси эса жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади.

Киритилди: 19:25, 20.04.2026.
Ўқилди: 624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2896]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2560]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2495]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2414]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2413]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2281]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1933]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1815]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1806]

«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [1613]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик