Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Бруну Фернандеш: «Челси» устидан қозонилган ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш АПЛ 33-тури доирасида «Челси» устидан қозонилган ғалабанинг (1:0) аҳамияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу ажойиб туйғу. Бизга мана шундай ўзимизга келиб олиш зарур эди — гап нафақат «Лидс» билан бўлган охирги ўйинда, балки унгача бўлган ва биз ғалаба қозона олмаган яна иккита баҳс ҳақида бормоқда. Шунга қарамай, биз сифатли ўйин кўрсатишимиз кераклигини билардик, чунки «Челси» — жуда кучли жамоа.

Бу ердаги ғалаба биз учун жуда муҳим эди, чунки мақсадимиз кучли тўртликка кириш, улар эса бешликка энг яқин турган жамоадир. Биз улардан ўзимизни узоқлаштиришимиз керак эди, бу ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди», — деди Фернандеш TNT Sports нашрига.

«Манчестер Юнайтед» ушбу ғалабадан сўнг 58 очко тўплаган ҳолда АПЛ жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Челси» эса кетма-кет тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Лондонликлар 48 очко билан олтинчи поғонада боришмоқда.

Киритилди: 11:32, 21.04.2026.
Ўқилди: 477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик