Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

100 минг мухлис «Реал Сосьедад»нинг кубогини нишонлади

Баҳо:
+ | -

20 апрель куни Сан-Себастьян кўчаларига қарийб 100 минг киши йиғилиб, Испания Кубогидаги ғалабадан сўнг «Реал Сосьедад» жамоасини тантанали равишда кутиб олди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Байрам тадбирлари шаҳар марказидаги ратуша биноси олдида бошланди, сўнгра очиқ автобус кубокни «Аноэта» стадионига қадар олиб борди.

Тантананинг энг ёрқин лаҳзаларидан бири жамоа бош мураббийи Пеллегрино Матарраццонинг завқланган оломон олдида баск тилида нутқ сўзлаши бўлди.

Байрам тадбирига Микель Ойярсабаль ва ҳимоячи Ариц Элустондо бошчилик қилишди. Бу икки фахрий футболчи 2021 йилда ҳам Кубокни қўлга киритишган, бироқ ўшанда пандемия сабабли ғалабани мухлислар билан бирга нишонлаш имконига эга бўлишмаган эди.

Элустондо мухлисларга қарата, Ойярсабаль «Реал Сосьедад»да содир бўлаётган барча эзгу ишлар учун энг катта масъул шахс эканини айтди. Капитан ҳам унга муносиб жавоб қайтарди. «У ҳатто майдонга тушмайдиган кунларида ҳам худди асосий таркибда тушгандек табассум билан келади, бу эса кийиниш хонасида жуда муҳим», — деди Ойярсабаль. Бу сўзлардан Элустондонинг кўзларига ёш келди.

Ратуша олдида 40 минг киши тўпланган бўлса, яна 60 минг киши автобус ҳаракатланган йўналиш бўйлаб саф тортди. Маълумот учун, шаҳар аҳолиси 190 минг кишини, бутун Гипускоа минтақаси аҳолиси эса 700 минг кишини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Испания Кубоги финалида «Реал Сосьедад» «Атлетико Мадрид»ни мағлуб этган эди (асосий вақт 2:2, пенальтилар бўйича 4:3).

Киритилди: 11:45, 21.04.2026.
Ўқилди: 290 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик