Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Росеньор кетма-кет мағлубиятлардан сўнг ўз келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -1

«Челси» бош мураббийи Лиам Росеньор, жамоани Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи ўринларга қайтариш учун курашаётган бир пайтда, клуб хўжайинлари томонидан ҳамон тўлиқ қўллаб-қувватланаётганига ишонади.

«Кўклар» кетма-кет тўртта ўйинда гол ура олмай мағлубиятга учрагач, Премьер-лига жадвалида бешинчи ўринда бораётган «Ливерпуль»дан етти очко ортда қолмоқда.

«Мен қўллаб-қувватлашни юз фоиз ҳис қиляпман. Кундалик суҳбатларимизда улар мени қўллаб-қувватлашмоқда, мени ва жамоани қўллаб-қувватлаш борасида улар ажойиб иш қилишяпти. Ҳозир футбол ўйинларида ғалаба қозонишимиз кераклиги борасида фикримиз бир жойдан чиқмоқда. Бу бизнинг узоқ муддатли ва барқарор муваффақиятга эришиш йўлидаги интилишларимизга зид эмас.

Биз ўз вазифамизни жуда мураккаблаштириб юбордик. Бу борада очиқ ва реалист бўлишимиз керак. Аммо таслим бўлишга ҳаққимиз йўқ. Курашишни давом эттиришимиз лозим. «Брайтон»га қарши ўйинда «Манчестер Юнайтед» билан баҳсда кўрганим — энергия, шиддат ва ўйинга берилиш каби сифатларни намойиш этишимиз шарт. Бироқ ўшанда биз дарвозамиз дахлсизлигини сақлай олмадик ва вазиятлардан фойдалана олмадик, шу сабабли ҳар иккала жарима майдончаси ичида янада қатъиятли ва шафқатсизроқ бўлишимиз керак», — дея инглиз мутахассисининг сўзларидан иқтибос келтиради PA агентлиги.

Бугун, 21 апрель куни «Челси» сафарда «Брайтон» меҳмони бўлади.

Киритилди: 11:50, 21.04.2026.
Ўқилди: 246 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик