Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Мерсон: «Коул Палмернинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мени ажаблантирмайди»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» клуби собиқ футболчиси ва таниқли эксперт Пол Мерсон «Челси» юлдузи Коул Палмернинг фаолиятидаги эҳтимолий ўзгаришлар ҳақида гапирди. Мерсоннинг фикрича, «Челси»нинг Чемпионлар лигасига йўлланма ололмагани футболчининг кетишига сабаб бўлиши мумкин.

«Чемпионлар лигасидан қуруқ қолиш «Челси» учун оғир зарба бўлади. Коул Палмер Конференциялар лигаси ёки Европа лигасида ўйнашга рози бўлади деб ўйлайсизми? Мен бунга ишонмайман. «Манчестер Юнайтед» ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритади ва Палмер келаси мавсумни ўша ерда бошласа, бундан асло ҳайратланмайман», — деди Мерсон.

Эслатиб ўтамиз, Палмер 2023 йилда «Манчестер Сити»дан 47 миллион евро эвазига сотиб олинган эди. Жорий мавсумда 23 ёшли ярим ҳимоячи «кўклар» сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2033 йилгача имзоланган.

Киритилди: 18:28, 21.04.2026.
Ўқилди: 946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик