Кириш Регистрация

Гвардиола Компанининг «Бавария»даги муваффақиятларига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола «Бавария» бош мураббийи Венсан Компанининг Мюнхендаги фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Шаҳарликлар»нинг собиқ ҳимоячиси мюнхенликларни кетма-кет иккинчи бор Бундеслига чемпионлиги сари бошлаб келди. Эътиборлиси, жорий мавсумда жамоа Германия олий дивизионида гол уриш бўйича мутлақ рекордни янгилади.

«Винни ва «Бавария»ни табриклайман. Улар юқори савиядаги — кўплаб голлар ва хавфли вазиятларга бой бўлган завқли футбол намойиш этишмоқда. Бутун клубни ушбу муваффақият билан қутлайман. Олдинда уларни Чемпионлар лигаси ярим финали кутмоқда ва мен, албатта, уларга омад тилайман», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда Bayern & Germany.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассиснинг ўзи ҳам 2013-2016 йиллар давомида «Бавария»ни бошқарган эди. Венсан Компани қўл остидаги мюнхенликлар эса жорий мавсумда ички биринчиликда тенгсиз эканликларини муддатидан олдин исботлаб қўйишди.

Киритилди: 09:09, 22.04.2026.
Ўқилди: 454 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик