Кириш Регистрация

Кейн: «Мақсадимиз — қолган мусобақаларда ҳам зафар қучиш»

Баҳо:
+ | -

Бундеслига чемпионлигини муддатидан олдин нақд қилган Мюнхеннинг «Бавария» клуби энди бор эътиборини Чемпионлар лигасига қаратмоқда. Мюнхенликларни ярим финалда мусобақанинг амалдаги ғолиби — Франциянинг «ПСЖ» жамоасига қарши баҳс кутиб турибди.

Англиялик ҳужумчи Ҳарри Кейн мавсумни юқори нотада якунлаш ниятида эканини билдирди.

«Эндиги вазифа — мавсум якунини бой бермаслик. Бу ҳам мамлакат кубогига, ҳам Чемпионлар лигасига тегишли. Биз ушбу мусобақаларда ҳам зафар қучишни истаймиз», — дея Кейннинг сўзларини келтирмоқда SkySportDE.

Эслатиб ўтамиз, англиялик тўпурар 2023 йилдан буён Германия гранди шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унгача эса у узоқ вақт давомида Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубида фаолият юритган эди.

Маълумот учун, «Бавария» ва «ПСЖ» ўртасидаги дастлабки ярим финал баҳси 28 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Киритилди: 09:24, 22.04.2026.
Ўқилди: 517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик