Кириш Регистрация

Арбелоа жамоанинг ҳолати ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигаси доирасида Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида «Алавес»ни қабул қилиб, муҳим ғалабани қўлга киритди — 2:1.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Килиан Мбаппе ҳисобни очган бўлса, 50-дақиқада Винисиус Жуниор «қироллик клуби»нинг устунлигини мустаҳкамлади. Меҳмонлар фақатгина ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда (90+3) Тони Мартинеснинг голи билан жавоб қайтара олишди.

Ўйиндан сўнг мадридликлар бош мураббийи Альваро Арбелоа ўз фикрларини билдириб ўтди:

«Масалани вақтлироқ ҳал қила олмаганимиз афсунарли. Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганимиздан сўнг, очкога муҳтож бўлган «Алавес»га қарши ўйин осон кечмаслигини билардик. Энди кучни тиклашимиз керак — олдинда бизни сафардаги учта муҳим учрашув кутмоқда», — дея Арбелоанинг сўзларини келтирмоқда Madrid Universal.

Киритилди: 09:29, 22.04.2026.
Ўқилди: 907 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик