Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Бавария» собиқ ҳимоячисини мураббийликка таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби собиқ ҳимоячиси Данте яна собиқ жамоасига қайтмоқда. Бироқ бу сафар бразилиялик футболчи мураббийлик ролида фаолият юритади.

Таниқли инсайдер Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, айни дамда Франциянинг «Ницца» клуби шарафини ҳимоя қилаётган 42 ёшли футболчи ва «Бавария» ўртасида шартнома имзоланиб бўлган. Келишувга кўра, Данте ёзда футболчилик фаолиятини якунлайди ва Мюнхен клубининг U23 (ўринбосарлар) жамоаси бош мураббийи лавозимида Хольгер Зайтцнинг ўрнини эгаллайди. Шунингдек, у клубнинг ўсмирлар жамоаси билан ҳам ишлайди.

Маълумот учун, Данте 2012–2015 йиллар давомида «Бавария» сафида тўп суриб, кўплаб совринларни қўлга киритган. Фаолияти давомида у «Жувентуде», «Лилль», «Шарлеруа», «Стандард», «Боруссия М» ва «Вольфсбург» каби клубларда ўйнаган. 2016 йилдан буён эса «Ницца» ҳимоя чизиғининг асосий фигураси бўлиб келаётган эди.

Киритилди: 16:21, 22.04.2026.
Ўқилди: 855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик