Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Жуд Беллингем крикет клуби акциядорига айланди

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» клуби ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем «Бирмингем Феникс» крикет франшизасининг 1 фоиз акциясини сотиб олди. Битим қиймати 800 минг фунт стерлингга баҳоланмоқда.

22 ёшли футболчи ушбу улушни клубнинг амалдаги хўжайинлари — «Уорвикшир» (51%) ва Knighthead Capital (49%) компанияларининг ҳар биридан 0,5 фоиздан харид қилган. Қайд этиш жоизки, Knighthead Capital компанияси Беллингемнинг собиқ жамоаси «Бирмингем Сити» клубига ҳам эгалик қилади.

«Мен Бирмингемни яхши кўраман. Бу шаҳар мен учун қилган барча ишларидан миннатдорман. Шу билан бирга, болалигимдан крикетга қизиқаман. Ушбу лойиҳага қўшилиш имконияти пайдо бўлганда, иккиланиб ўтирмадим», — деди Беллингем.

Маълумот учун, «Бирмингем Феникс» клубининг умумий қиймати ҳозирда 82 миллион фунтни ташкил этади. Беллингем ёшлигида «Хейгли» жамоаси сафида крикет билан шуғулланган ва ушбу спорт турининг ашаддий ишқибози ҳисобланади.

Киритилди: 17:55, 22.04.2026.
Ўқилди: 635 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик