Кириш Регистрация

Де Пауль Луис Суаресга юқори баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль жамоадоши Луис Суаресни мақтади.

Ҳар икки футболчи МЛС доирасида «Реал Солт-Лейк»ка қарши кечган ва 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда биттадан гол уришди: аргентиналик 82-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, 39 ёшли уругвайлик 83-дақиқада якуний ҳисобни ўрнатди.

«Бу «тўппонча» — ўзига хос, у жуда кучли. Маҳорат, тажриба, камтарлик. У энг муҳим паллаларда доим бор кучини беради. Афсона», — дея Inter Miami News Hub де Паульнинг Суарес ҳақидаги сўзларини келтиради.

«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси МЛСнинг жорий мавсумида ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди.

Киритилди: 12:50, 23.04.2026.
Ўқилди: 526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик