Кириш Регистрация

«Реал» Ла Лигада ўзгача рекордни давом эттирмоқда

Баҳо:
+ | -

Сешанба оқшомида Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионатининг 33-турида «Алавес» жамоаси устидан 2:1 ҳисобида қийин ғалабани қўлга киритди. Маълум бўлишича, бу билан мадридликлар ўзларининг ғайриоддий сериясини давом эттиришган.

Гап шундаки, бу клуб тарихида чемпионат доирасида сешанба кунига тўғри келган 15-учрашув эди. «Реал» эса мана шундай кунда ўтказилган барча 15 та ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонган.

Бу бутун чемпионат учун рекорд натижа ҳисобланади — Испания биринчилигининг бошқа бирор клуби Ла Лиганинг қайсидир аниқ бир кунида ўтказилган ўйинларда 100 фоизлик кўрсаткичга эга эмас. Фақат «Реал» ва фақат сешанба кунлари шундай натижа қайд этмоқда.

Келгуси турда мадридликлар Севильяда «Бетис»га қарши майдонга тушишади. Бу баҳс жума куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:12, 23.04.2026.
Ўқилди: 818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик