Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Интер Майами» футболчиси расизм сабаб дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

МЛС «Интер Майами» ярим ҳимоячиси Янник Брайтни «Колорадо»га қарши ўйинда (3:2) камситмаслик сиёсатини бузгани учун яна битта ўйинга четлатди, деб хабар бермоқда ESPN.

24 ёшли италиялик футболчи баҳснинг 87-дақиқасида камситувчи ибораларни ишлатгани учун қизил карточка олган эди. Шу сабабли у «Реал Солт-Лейк» билан ўйинни ўтказиб юборганди, энди эса «Нью-Инглэнд Революшн»га қарши учрашувда ҳам майдонга туша олмайди. Шунингдек, ярим ҳимоячи МЛС буйруғига биноан мажбурий тарбияловчи-амалий дастурдан ўтиши шарт бўлади.

«Ушбу сиёсат доирасида қарор қабул қилишда МЛС кўплаб омилларни, жумладан, ўйинчининг ўз қилмиши учун масъулиятни дарҳол зиммасига олиши, хатосини тузатиш жараёнини бошлашга тайёрлиги ва тергов давомидаги ҳамкорлигини инобатга олади», — дейилади лига пресс-релизида.

2026 йилги мавсумда Брайт 9 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди. У 2023 йилнинг декабридан бери «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 17:00, 24.04.2026.
Ўқилди: 753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик