Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Левандовскининг агентини яна Миланда кутишмоқда

Баҳо:
+ | -

Роберт Левандовскининг агенти Пини Захави яна Миланга келиши кутилмоқда. Польяк ҳужумчисининг келажаги тез-тез «Милан» клубига трансфер қилиниши билан боғланмоқда.

Шу билан бирга, Захави ҳозирда «Милан» шарафини ҳимоя қилаётган Кристофер Нкункунинг ҳам ишларини юритишини унутмаслик керак. Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Левандовскида МЛС ва Саудия Арабистонидан ҳам таклифлар мавжуд.

«МЛС ва Саудия Арабистонидан жуда қизиқарли таклифлар бор. Ҳозирда унинг агенти барча таклифларни, жумладан, Италиядан бўлаётган қизиқишларни ҳам диққат билан таҳлил қилмоқчи», — дея Романонинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Роберт Левандовски Каталониянинг «Барселона» клуби аъзоси ҳисобланади.

Киритилди: 06:40, 25.04.2026.
Ўқилди: 587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик