Кириш Регистрация

Флик Бордаласнинг эътирозларига жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Хетафе» устози Хосе Бордаласнинг фикрларига муносабат билдирди.

Испаниялик мутахассис Фликни рақибларнинг ўйини ҳақида ҳаддан ташқари кўп гапиришда айблаган эди. Журналистлар шанба кунги «Хетафе»га қарши баҳс олдидан германиялик мураббийдан ушбу вазиятга изоҳ беришни сўрашди.

«Якуний хулосада у ҳақ – бор эътиборни ўз жамоангга қаратганинг маъқул. Бироқ баъзида ўйиндан сўнг ҳиссиётлар устунлик қилади. Бу табиий ҳол, ҳеч қандай муаммо йўқ», – деди Флик матбуот анжуманида.

Каталония гранди учун сафарда кечадиган «Хетафе»га қарши баҳс Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади. Агар «кўк-анорранглилар» ғалаба қозонса, таъқибчилар учун деярли етиб бўлмас даражага чиқиб олишади – Мадриднинг «Реал» клуби билан орадаги фарқ 11 очкогача етади.

Киритилди: 13:47, 25.04.2026.
Ўқилди: 631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик