Кириш Регистрация

Анчелотти, Гуллит ва Кака «Милан» Шон-шараф залига киритилди

Баҳо:
+ | -

Карло Анчелотти, Руд Гуллит ва Кака «Милан» Шон-шараф залининг янги аъзоларига айланишди.

2024 йилда, клубнинг 125 йиллиги муносабати билан «россонерилар» клуб Шон-шараф зали ташкил этилганини эълон қилишган эди. Унга биринчи бўлиб ҳимоячи Франко Барези киритилган, шунингдек, 2024 йилда уч нафар ҳужумчи — Марко ван Бастен, Андрей Шевченко ва Филиппо Индзаги ҳам ушбу рўйхатдан жой олганди.

Эндиликда Анчелотти, Гуллит ва Кака «ярим ҳимоячилар» тоифасида «Милан» Шон-шараф залига киритилди. Кейинги йилларда дарвозабонлар ва ҳимоячилар ҳам ушбу залга қабул қилинади.

Карло 1987 йилдан 1992 йилгача миланликлар шарафини ҳимоя қилган ва клуб билан 9 та соврин, жумладан 2 та скудетто ва 2 та Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритган. Руд (1987–1994) «россонерилар» билан 12 та совринга эга чиққан (3 та Серия А титули ва 2 та ЕЧЛ), шунингдек, «Олтин тўп» соҳиби бўлган. Кака (2003–2009) «Милан» билан 6 та соврин, жумладан скудетто ва ЕЧЛда зафар қучган, шу билан бирга «Олтин тўп»ни қўлга киритган.

Тантанали маросим якшанба куни, 26 апрель куни «Сан-Сиро» стадионида бўлиб ўтадиган «Милан» ва «Ювентус» учрашуви олдидан ўтказилади. Гуллитга Tiffany & Co. компанияси томонидан тайёрланган махсус мукофот топширилади.

Киритилди: 14:33, 25.04.2026.
Ўқилди: 702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик