Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Тоттенхэм» 2026 йилдаги илк ғалабасига қарамай, «хавфли ҳудуд»да қолмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби Англия Премьер-лигасининг 34-турида «Вулверхэмптон» устидан ғалаба қозонган (1:0) бўлса-да, ҳамон мусобақа жадвалининг қуйи қисмида қолмоқда. Роберто Де Дзерби шогирдларининг муваффақияти ва «Вест Хэм»нинг «Эвертон» устидан қозонган ғалабаси (2:1) турнир жадвалидаги вазиятни янада кескинлаштирди.

Айни дамда «шпорлар» 34 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди. Улар жон сақлаб қолиш ҳудудида бораётган «Вест Хэм»дан 2 очко, «Ноттингем Форест»дан 5 очко ва «Лидс»дан 6 очко ортда қолмоқда.

Эътиборли жиҳати, «Вулверхэмптон» билан баҳсдаги ғалаба «Тоттенхэм» учун АПЛ доирасида 2026 йил ҳисобидан биринчиси бўлди. Бунгача лондонликлар янги йилда 9 та мағлубият ва 6 та дуранг қайд этишганди. Жамоа чемпионатдаги охирги ғалабасини ўтган йилнинг 28 декабрида «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда қўлга киритган эди.

Лондонликлар навбатдаги турни 3 май куни «Астон Вилла»га қарши ўтказади.

Киритилди: 21:39, 25.04.2026.
Ўқилди: 834 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик