Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Кейн Левандовскининг рекордини янгилаши қийин бўлади

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн Германия Бундеслигасида сермаҳсуллик намойиш этишда давом этмоқда. 31-тур доирасида кечган «Майнц»га қарши баҳсда (4:3) инглиз форварди ўз ҳисобига навбатдаги голни ёздириб қўйди.

Бу Кейн учун жорий мавсум Бундеслигадаги 33-гол бўлди. Эндиликда футбол ишқибозларини бир савол қизиқтирмоқда: Ҳарри Кейн Роберт Левандовскига тегишли бўлган тарихий рекордни янгилай оладими?

Маълумот учун, Германия чемпионатида бир мавсумда гол уриш бўйича мутлақ рекорд «Бавария»нинг собиқ ҳужумчиси Роберт Левандовскига тегишли бўлиб, у 2020/21 йилги мавсумда рақиблар дарвозасини 41 бор ишғол этган эди. Жорий мавсум якунига қадар «Бавария» яна 3 та учрашув ўтказади. Демак, Кейн рекордни янгилаши учун қолган баҳсларда камида 9 та гол уриши талаб этилади.

Киритилди: 23:12, 25.04.2026.
Ўқилди: 1107 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик