Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

«Уни сотиб олишни мен талаб қилганман»: Хави Рафиньянинг «Барселона»га ўтиши тафсилотларини очиқлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес вингер Рафинья Диаснинг трансфери қандай амалга ошгани ҳақида сўзлаб берди.

«Кўк-анорранглилар» бразилиялик футболчининг «Лидс»дан сотиб олинганини 2022 йилнинг ёзида эълон қилишган эди. Ушбу келишув ўзини оқлади: Рафинья дарров очилиб кетмаган бўлса-да, якунда Каталония грандининг асосий ўйинчисига айланди.

«Рафиньянинг трансферига айнан мен қаттиқ турганман. Клубга уни сотиб олиш бўйича кўрсатмани мен бергандим. Мен уни ҳали «Аc-Садд»да ишлаб юрган вақтларимда, у Португалияда ўйнаётганидаёқ ўз жамоамда кўришни истагандим. «Барселона»да Матеу Алемани ва Йорди Кройфга бу ўйинчини албатта қўлга киритишимиз шартлигини айтганман. У голлар уради, яккама-якка курашларда кучли ва бўш ҳудудларга ҳужум қила олади. Мен доимо унга бўлган ишончни мустаҳкамлашга ҳаракат қилганман», — дея Хавининг сўзларини келтиради Barca Universal.

Рафинья «Барселона» сафида барча мусобақаларда жами 175 та ўйинда майдонга тушиб, 73 та гол ва 59 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:02, 26.04.2026.
Ўқилди: 1138 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик