Кириш Регистрация

«Бавария» спорт директори Нойернинг тақдирига ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» спорт директори Макс Эберль дарвозабон Мануэль Нойер билан шартномани узайтириш эҳтимоли ҳақидаги вазиятга тўхталиб ўтди.

«Нойер — афсона. Биз музокаралар столига ўтирамиз ва янги шартнома борасида хотиржам гаплашиб оламиз. Агар Нойер шартномани узайтиришга ўзини тайёр ҳис қилса, унинг яна бир йил давомида «Бавария»да тўп суришига нима тўсқинлик қилиши мумкинлигини билмайман», — деди Эберль ZDF телеканалига берган интервьюсида.

Мануэль Нойер 2011 йилда «Шальке»дан 30 миллион евро эвазига «Бавария»га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда посбон мюнхенликлар сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол ўтказиб юборди ва 11 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 11:51, 26.04.2026.
Ўқилди: 531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик