Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Румменигге: «ПСЖ»нинг муваффақиятлари Носир Ал-Хелайфийнинг сабри ва меҳнати самарасидир»

Баҳо:
+3 | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби кузатув кенгаши аъзоси Карл-Хайнц Румменигге «ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфининг фаолияти ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди. Қатарлик бизнесмен 2011 йилдан буён Париж клубини бошқариб келмоқда ва 2025 йилда жамоа ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.

«Мен Носир учун ва мухлислар уни шундай яхши қабул қилишаётганидан хурсандман. Аслида мухлислар ҳам ундан кўп қарздор. Qatar Sports Investments клубни сотиб олгунига қадар «Пари Сен-Жермен» нима эди?

2020 йилги финалдаги мағлубиятдан сўнг Носирнинг қанчалик тушкунликка тушгани ёдимда. Ўшанда мен унга сабрли бўлиш кераклигини, футболда ҳеч нарса осонлик билан қўлга киритилмаслигини айтгандим. Муваффақият учун қаттиқ меҳнат ва ақлли трансферлар зарур. «ПСЖ»нинг яна ярим финалга чиқиши тасодиф эмас, улар фантастик футбол ўйнашмоқда», — дея Руммениггенинг сўзларини келтиради RMC Sports.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 апрель куни Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида «ПСЖ» ўз майдонида «Бавария»ни қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 10:14, 28.04.2026.
Ўқилди: 229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик