Кириш Регистрация

Симеоне туғилган кунида Чемпионлар Лигаси ҳақида гапиришни истамади

Баҳо:
+ | -

Сешанба куни Диего Симеоне 56 ёшни қарши олди. Матбуот анжуманида аргентиналик мутахассис ўзига Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни тилаган-тиламагани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Ҳа, бугун менинг туғилган куним! Чемпионлар Лигаси билан боғлиқ тилакларим борми? Йўқ, асло. Мен ҳаётдан миннатдорман. Ўғил-қизларим, ажойиб рафиқам ва бутун умр ёнимда бўлган дўстларим бор. Ҳаёт менга тақдим этаётган барча неъматлардан баҳраманд бўляпман», — деди Симеоне журналистларга.

Чоршанба куни «Атлетико» Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасида ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилади. Маълумот учун, Диего Симеоне мураббий сифатида «Атлетико» билан икки бор (2014 ва 2016 йилларда) ЕЧЛ финалида мағлубиятга учраган.

Киритилди: 22:11, 28.04.2026.
Ўқилди: 503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик