Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ислом Аҳмедов: «Бундай мухлислар доим ғалабага лойиқ»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 10-тури доирасида кечган «Андижон» — «Динамо» (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Ислом Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди. Мутахассис иродали ғалаба, жамоадаги янги фалсафа ва заҳирадан тушган футболчиларнинг ўйинга таъсири ҳақида тўхталди.

«Ғалаба замирида катта жамоа меҳнати ётибди»

Ислом Аҳмедов дастлаб барча андижонлик мухлисларни ва клуб раҳбариятини муҳим ғалаба билан табриклади.

«Андижон халқини, мухлисларимизни ва раҳбарларимизни ушбу қийин ғалаба билан табриклайман. «Динамо»да яхши футболчилар йиғилган, уларнинг ўз услуби ва тажрибали мураббийи бор. Шу боис ўйин оғир кечишини билардик. Иккинчи бўлимда футболчиларимиз ҳақиқий характер кўрсатишди. Шунингдек, жамоамизнинг «кўринмас кучлари» — ошпазлардан тортиб қоровулларгача, барча ишчи-ходимларимизга миннатдорчилик билдираман. Биз бир куч бўлиб меҳнат қиляпмиз», — деди мураббий.

Янги фалсафа ва ички рақобат

Мураббий жамоа бошқарувини қўлга олгач, тактик ёндашув ўзгарганини ва рақобат кучайганини таъкидлади.

«Биз ҳеч қайси рақибга мослашмасдан, ўз ўйин услубимизни яратишни бошладик. Ким ўйин куни оптимал формада бўлса, ўша майдонга тушади. Самвел Бабаян даврида ҳам қўлдан келганча ёрдам бердик, аммо ўшанда омад келмаган эди. Ҳозир эса бошқа фалсафа асосида ишлаяпмиз ва бу ўз самарасини бермоқда».

Захирадан тушган «жокерлар» ва руҳий эркинлик

Учрашув тақдирини заҳирадан майдонга тушган Имеда Ашортиа ва Дамир Темировнинг голлари ҳал қилди. Аҳмедов бу тасодиф эмаслигини тушунтирди.

«Биз футболчиларга заҳирадан тушадиган ўйинчи эмас, балки «иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирувчи асосий таркиб аъзоси» эканини сингдиряпмиз. Таннафусда йигитларга: «Хато қилишдан қўрқманглар, масъулиятни ўз бўйнимизга оламиз, сизлар футболдан роҳатланинглар», деб тушунтирдик. Шундан сўнг улар босимдан халос бўлиб, эркин ўйнашни бошлашди».

Майдон ҳолати ва жароҳатлар ҳақида

Рақиб томонидан билдирилган «майдон атайлаб остирилган» деган фикрларга мураббий қуйидагича жавоб қайтарди:

«Бизнинг ўйин фалсафамиз қисқа ва ўрта пасларга қурилган, шу боис майдон ҳолатидан ўзимиз ҳам бироз ранжидик. Бу техник сабаблар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Жароҳатларга келсак, Голбаннинг оёқ мушакларида йиртилиш бор, ҳозир тикланмоқда. Болтабоев эса соғлом ва унга ҳам имконият берилади».

Суҳбат якунида Ислом Аҳмедов «Бобур Арена»даги муҳит ҳақида гапириб, Андижон мухлисларининг қўллаб-қувватлаши жамоага қўшимча куч ва шижоат бағишлашини алоҳида эътироф этди.

Эслатиб ўтамиз, «Андижон» ушбу ғалабадан сўнг турнир жадвалида 13 очко билан 8-ўринга кўтарилиб олди.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 02:41, 29.04.2026.
Ўқилди: 903 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6457]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4076]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2504]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2435]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2098]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2050]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1964]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1883]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1814]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1662]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик