Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Луис Энрике «Бавария» устидан қозонилган қийин ғалаба ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ўз майдонида Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки учрашувида «Бавария»ни 5:4 ҳисобида мағлуб этди. Парижликлар биринчи бўлиб гол ўтказиб юборишган бўлса-да, 58-дақиқага келиб устунликни 5:2 кўринишига келтиришди. Мюнхенликлар эса бунга яна иккита гол билан жавоб қайтара олишди. Жамоалар Чемпионлар Лигаси ярим финаллари тарихидаги сермаҳсуллик рекордини янгилашди.

«Мен ҳатто бир километр ҳам югурмаган бўлсам-да, жуда чарчаб кетдим. Энди футболчиларнинг ҳозирги ҳолатини тасаввур қилаверинг... Нима бўлганда ҳам, ҳар иккала жамоани ажойиб ўйин билан табриклашимиз керак», — деди «Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Келаси чоршанба куни «ПСЖ» ва «Бавария» «Альянц Арена»да Чемпионлар Лигаси финал йўлланмаси тақдирини ҳал қилишади.

Киритилди: 09:46, 29.04.2026.
Ўқилди: 762 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик