«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида «ПСЖ»га қарши кечган илк ўйинда (4:5) ўз дарвозасидан бешта тўп олиб чиққанидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Германиялик голкипер ушбу баҳсда ўз дарвоза соҳасига йўлланган бирорта зарбани қайтара олмади.
«Албатта, 5 та гол ўтказиб юбориш — ҳар қандай ҳимоя ва ҳар қандай дарвозабон учун ёқимсиз ҳолат. Сиз бу голларни кўрдингиз. Зарбаларни қайтариш жуда қийин эди. Иккита вазиятда тўпга жуда яқин келгандим — қайтаришим ёки ҳатто қўлим билан тегишим ҳам мумкин эди.
Шунга қарамай, биз характер кўрсатдик ва иккита гол фарқини йўққа чиқардик. Ҳатто ҳисобни 5:5 қилишимиз ҳам мумкин эди. Кейинги ҳафтада ўз уйимизда ўйнашимизни ва ҳаммаси ўз қўлимизда эканлигини биламиз. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ, ҳамма нарсанинг иложи бор», — деди Мануэль Нойер.













