Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Жейми Каррагер «Арсенал»га қарши белгиланган пенальти ҳақида: «Бу мени ғазаблантирмоқда!»

Баҳо:
+ | -2

Машҳур инглиз собиқ футболчиси Жейми Каррагер Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «Атлетико Мадрид»га қарши ўйинда «Арсенал» дарвозасига белгиланган пенальтини кескин танқид қилди.

«Матрасчилар» иккинчи бўлим бошида, Бен Уайт тўпни қўли билан ўйнагани учун ўн бир метрлик жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Хулиан Альварес зарбани аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Учрашувнинг қолган вақтида бошқа гол урилмади.

«Бу каби қарорлар менга ёқмайди. Ўша вазиятда Уайт нима қилиши керак эди? Бу мени ғазаблантирмоқда! Ва бу ҳолат Чемпионлар лигаси финали йўлланмаси тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин. Бу нотўғри, адолатсизлик ва бутун турнир обрўсига тушган доғдир», — деди Каррагер CBS Sports студиясида.

Таъкидлаш жоизки, «Арсенал» ҳам ўз голини пенальтидан киритган эди — 44-дақиқада Виктор Дьёкереш ажралиб турди.

Киритилди: 08:52, 30.04.2026.
Ўқилди: 644 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик