Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Диего Симеоне ва «Арсенал» ҳимоячиси ўртасида тўқнашув юз берди (Видео)

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне ва «Арсенал» ҳимоячиси Бен Уайт ўртасида жанжал келиб чиқди.

Чоршанба оқшомида Мадридда бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси яримфинал дастлабки учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Бироқ баҳсдан сўнг стадионнинг трибуна ости йўлагига кириш қисмида ушбу воқеа юз берди. Камералар объективига тушиб қолган эпизодда Бен Уайт майдонни тарк этаётиб, чиқиш эшиги ёнидаги «Атлетико» логотипини босиб ўтганини кўриш мумкин.

Англиялик футболчининг бу ҳаракати «матрасчилар» аъзолари ва мураббий Диего Симеоненинг кескин эътирозига сабаб бўлди. Аргентиналик мутахассиснинг танбеҳи Уайтга ёқмади ва у мураббийга жавоб қайтарди. Натижада икки ўртада даҳанаки жанг ва ўзаро итартиш юзага келди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 5 май куни Лондонда бўлиб ўтади. Унда финалчи номига ойдинлик киритилади.

Киритилди: 10:13, 30.04.2026.
Ўқилди: 851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик