Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

«Реал»нинг собиқ юлдузи ЕЧЛ ярим финалидаги баҳсли вазият ҳақида: «У ерда пенальти бор эди»

Баҳо:
+1 | -1

«Реал Мадрид» клубининг собиқ футболчиси ва таниқли эксперт Стив Макманаман ВАР (видеоёрдамчи ҳакам) тизими футболда керакли даражада ишламаётганини таъкидлади.

Макманаманнинг фикрича, Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «Атлетико» ва «Арсенал» (1:1) учрашувида ҳакам Мадрид клуби дарвозасига белгилаган иккинчи пенальтини бекор қилмаслиги керак эди. Эксперт бош ҳакамнинг дастлабки қарорида аниқ ва яққол хато бўлмаганини, шу боис видеоассистентлар вазиятга аралашиши нотўғри бўлганини билдирди.

«Биз ВАР тизими билан боши берк кўчага кириб қолдик. Ҳакам томонидан белгиланган пенальти мутлақо қонуний эди ва ҳаммаси шу билан якунланиши лозим эди. Бундай вазиятларда тизимнинг аралашуви ўйин табиатига зид», — дея Макманаманнинг сўзларини келтирмоқда TNT Sports.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» ва «Арсенал» жамоалари ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобида якунланди. Учрашув давомида меҳмонлар фойдасига белгиланган иккинчи пенальти ВАР текширувидан сўнг бекор қилинган эди.

Киритилди: 12:11, 30.04.2026.
Ўқилди: 617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик