Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Крооснинг "Реал"га қайтиши бўйича Переснинг позицияси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ яримҳимоячиси Тони Кроос яна жамоага қайтадиган бўлди, бироқ бу гал футболчи сифатида эмас. Бир қатор манбаларнинг хабар беришича, «қироллик клуби» германиялик собиқ футболчини спорт раҳбариятидаги лавозимлардан бирига тайинлаш ниятида.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, «Реал» раҳбарияти Кроосни ортга қайтариш устида фаол иш олиб бормоқда. Қайд этилишича, ушбу қарорни амалга оширишга шахсан клуб президенти Флорентино Перес бош-қош бўлмоқда.

Тони Кроос 2024 йилда, жамоа учун муваффақиятли кечган (Чемпионлар лигаси ва Ла Лигадаги зафарлардан сўнг) мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлаган эди. У Мадрид гранди шарафини роппа-роса ўн йил давомида ҳимоя қилиб, клуб тарихидаги энг совриндор ўйинчилардан бирига айланди.

Маълумот ўрнида, Альваро Арбелоа бошчилигидаги «Реал» жамоаси навбатдаги учрашувини 3 май куни Ла Лига доирасида «Эспаньол»га қарши ўтказади.

Киритилди: 12:36, 30.04.2026.
Ўқилди: 386 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик