Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Симеоне «ПСЖ» – «Бавария» учрашувидаги 5:4 ҳисобига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» Мадрид бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «ПСЖ» – «Бавария» баҳсида қайд этилган юқори натижадорлик ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйин 5:4 ҳисобида якунланганда, ҳамма: «Қандай ажойиб ўйин!» — дейди. Лекин мен айтаманки, улар бизга 5 та гол уришди. Бундай ўйинни биз, мураббийлар учун ажойиб деб аташ мумкинми ёки йўқми, билмайман. Аммо телевизор орқали томоша қилиш, албатта, ёқимли бўлди», — деди Симеоне журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг дастлабки ярим финал учрашувида «ПСЖ» ўз майдонида «Бавария»ни 5:4 ҳисобида мағлуб этди. «Атлетико»га тўхталадиган бўлсак, Симеоне жамоаси «Арсенал» билан дуранг ўйнади (1:1).

Ярим финалнинг жавоб учрашувлари 5 ва 6 май кунлари бўлиб ўтади. Иккала баҳс ҳам Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади

Киритилди: 15:20, 30.04.2026.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик