Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Витинья бошқа юлдузларни катта фарқ билан ортда қолдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Европанинг топ-7 лигалари футболчилари орасида «ПСЖ» аъзоси Витинья (26 ёш) ҳар 90 дақиқада амалга оширилган аниқ узатмалар сони бўйича 98.04 кўрсаткич билан рейтингни бошқариб бормоқда.

Рейтингда ундан кейинги ўринларни Алейш Гарсия («Байер Леверкузен», 28 ёш) 86.96 кўрсаткич билан, Жошуа Киммих («Бавария», 31 ёш) 84.44 ва унинг жамоадоши Александар Павлович (21 ёш) 83.09 кўрсаткич билан эгаллаб турибди. Кучли бешликни «Барселона»нинг 19 ёшли ҳимоячиси Пау Кубарси 77.08 кўрсаткич билан якунлаб берган.

Витинья ва бошқа таъқибчилар ўртасидаги фарқ сезиларли даражада катта — у иккинчи ўриндаги футболчидан ҳар ўйинда ўртача 11 та кўпроқ аниқ узатма бермоқда. Бу кўрсаткич португалиялик ярим ҳимоячининг «ПСЖ» ҳужумларини ташкил этишдаги марказий ролини яққол кўрсатиб беради.

Киритилди: 17:36, 30.04.2026.
Ўқилди: 901 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик