Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

«Фенербахче» сардори бир йилга футболдан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Истанбулнинг «Фенербахче» клуби сардори Мерт Хакан Яндаш букмекерлик ўйинларида иштирок этгани учун бир йилга футболдан четлатилди, деб хабар бермоқда Туркия футбол федерацияси.

2025 йилнинг охирида футболчи келишилган ўйинлар ва ставкалар бўйича олиб борилган тергов доирасида ҳибсга олинган эди, ҳатто узоқ муддатли қамоқ жазоси ҳақида ҳам гаплар юрганди. Тўрт ойлик ҳибсдан сўнг, апрель ойи бошида футболчи озодликка чиқарилди. Бироқ федерация уни бир йил муддатга профессионал футбол ўйнаш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Яндаш 2020 йилдан бери «Фенербахче» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди, келаётган ёзда унинг истанбулликлар билан тузган шартномаси ўз ниҳоясига етади. У «Фенер» сафида жами 150 га яқин расмий учрашувда майдонга тушган.

Киритилди: 11:06, 01.05.2026.
Ўқилди: 872 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик