Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Слот нима учун танқидларга эътибор бермаслигини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот ўз шаънига билдирилаётган танқидлардан хавотирда эмаслигини айтди. Жорий мавсум «қизиллар» учун унчалик муваффақиятли кечмаяпти, бу эса нидерландиялик мутахассиснинг жамоа бошқарувида қолиши мақсадга мувофиқлигини шубҳа остида қолдирди.

«Танқидлар туфайли менда ҳеч қандай муаммо туғилмади — бу ишимни қийинлаштирмайди. Ҳақиқатан ҳам нима қийинлигини айтайми — таркибда шунча йўқотишлар бўла туриб, ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга мажбур бўлиш. Мана шуниси чинакам қийинчиликдир», — дея журналист Фабрицио Романо Слотнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Якшанба куни «Ливерпуль» Премьер-лига доирасида сафарда «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 14:03, 02.05.2026.
Ўқилди: 401 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик