Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Сака АПЛда 200 та ўйинни асосий таркибда бошлаган энг ёш футболчилар қаторига кирди

Баҳо:
+ | -

Букайо Сака Премьер-лига тарихида 200 та ўйинни асосий таркибда бошлаган энг ёш футболчилардан бирига айланди. У ушбу натижага 24 ёшу 239 кунлигида эришди. Ҳозирга келиб унинг «Арсенал» сафидаги юқори дивизиондаги ўйинлари сони 224 тага етган.

Сака АПЛдаги жами 224 та учрашуви билан элита рўйхатига қўшилди. Ушбу кўрсаткич бўйича пешқадамлик Гарет Баррига (24 ёш, 38 кун) тегишли бўлса, Сака Уэйн Руни (24 ёш, 76 кун) ва Рио Фердинанддан (24 ёш, 163 кун) кейинги ўринни эгаллаб турибди.

Сака Премьер-лигадаги дебютини 2019 йил 1 январда «Фулхэм» устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабада ўтказган эди. Ўшанда у 17 ёшида баҳс якунида захирадан майдонга тушган. Унинг асосий жамоадаги илк қадамлари эса 2018 йил ноябрь ойида Европа миқёсидаги мусобақада, Украинанинг «Ворскла Полтава» клубига қарши ўйинда бошланган.

Киритилди: 23:16, 02.05.2026.
Ўқилди: 803 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик