Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Флик: «Барселона»нинг салоҳияти ҳали тўлиқ очилмади»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик унинг жамоаси ҳали ўз имкониятларининг энг юқори нуқтасига чиққани йўқ деб ҳисоблайди. Каталонияликлар шанба куни «Осасуна»ни мағлуб этиб (2:1), чемпионликни деярли 100 фоизга нақд қилиб қўйишди. Агар бугун Мадриднинг «Реал» клуби «Эспаньол» билан дуранг ўйнаса ёки имкониятни бой берса, «кўк-анорранглилар» расман титулни қўлга киритишади.

«Бизда фантастик жамоа бор. Кўп нарсани ўргандик ва бу менга келажакка оптимизм билан қараш учун асос бўляпти. Аммо таркибимиз ёш, ҳали ишлайдиган жиҳатларимиз етарли. «Барса»да ҳали очилмаган салоҳият жуда катта. Янги мавсумда янада кучлироқ бўлиш учун астойдил меҳнат қилишимиз керак», – дея Фликнинг сўзларини келтирмоқда Barca Universal нашри.

Келаси якшанба, 10 май куни навбатдаги «эл класико» бўлиб ўтади.

Киритилди: 10:54, 03.05.2026.
Ўқилди: 552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик