Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Аллегри «ПСЖ» – «Бавария» баҳсидаги 5:4 ҳисобини изоҳлади

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «ПСЖ» ва «Бавария» ўртасидаги шов-шувга сабаб бўлган ярим финал учрашуви (5:4) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Журналистлар ушбу баҳсни «россонерилар»нинг «Ювентус»га қарши ўтказган ва жамоатчиликнинг кескин эътирозларига сабаб бўлган сўнгги ўйини (0:0) билан солиштиришди.

«Ҳаммаси оддий: Про Лигада (Серия C) тўп ўйинда ўртача 20 сония туради, Б Серия’да – 40 сония, А Серия’да эса – бир ярим дақиқа. «ПСЖ» – «Бавария» ўйинида тўп ўйин ичида балки уч дақиқа давомида ҳаракатлангандир. Тўп ўйинда қанча кўп бўлса, футбол ҳам шунча кўп бўлади», – деди Аллегри бугун бўлиб ўтадиган «Сассуоло»га қарши баҳс олдидан. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

«Бавария» ва «ПСЖ» ўртасидаги жавоб учрашуви 6 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:24, 03.05.2026.
Ўқилди: 573 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик