Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Маротта «Интер»нинг муддатидан аввал чемпион бўлганига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби президенти Жузеппе Маротта жамоанинг А Сериядаги чемпионлигидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. «Парма» устидан қозонилган ғалаба (2:0) «нерадзурри»га чемпионат якунига уч тур қолганда чемпионликни тақдим этди.

«Клуб президенти сифатидаги илк скудетто ўзгача ҳиссиётларни бермоқда. Бу — ушалган орзу. Ушбу лавозимда чемпионликни қўлга киритаман деб ҳеч қачон ўйламагандим. Мени руҳлантирган аввалги раҳбарларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бизнинг ажойиб мухлисларимизга, раҳбариятга ва клуб эгаларига ташаккур айтаман. Бу скудетто Киву ва футболчиларга тегишли. Умид қиламанки, мураббий биз билан узоқ йиллар қолади — унда барча зарур фазилатлар мужассам», — деди Маротта DAZN билан суҳбатда.

«Интер» айни дамда таъқибчиси «Наполи»дан 12 очкога ўзиб кетган.

Киритилди: 12:07, 04.05.2026.
Ўқилди: 230 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик