Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Лаутаро Мартинес: «Айрим нарсалар ёқмаганди ва буни очиқ айтганман»

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни Миланнинг «Интер» клуби муддатидан олдин скудеттони қўлга киритди. Кристиан Киву шогирдлари А Сериянинг 35-тури доирасида «Парма»ни мағлуб этиб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бораётган «Наполи» билан орадаги фарқни 12 очкога етказди.

Ўйиндан кейинги интервью чоғида журналистлар жамоа сардори Лаутаро Мартинесга ўтган ёздаги воқеани — у жамоадошларини очиқчасига танқид қилиб, айримлар «Интер»да ўйнашни хоҳламаяпти» деб айтган жанжалли баёнотини эслатишди.

«Ўша пайтда кўнглимдан айнан шу туйғулар ўтган эди. Айрим нарсалар менга ёқмади ва буни очиқ айтдим. Менинг характерим шунақа. Мен ҳеч нарсани олдиндан тайёрлаб қўймагандим. Аммо энди ҳаммаси ортда қолди — ҳозир қалбимиз қувончга тўла», — деди аргентиналик ҳужумчи DAZN билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, 13 май куни «Интер» Италия Кубогида ҳам зафар қучиши мумкин — финалда жамоа «Лацио»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 12:10, 04.05.2026.
Ўқилди: 315 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик