Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Барселона»га «Реал» билан ўйинда муҳим футболчи ёрдам беради

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Рафинья Диас жароҳатидан сўнг майдонга қайтишга тайёр. 29 ёшли футболчи сонидан олган жароҳатини даволаб бўлди ва март ойидан бери илк бор «Осасуна»га қарши кечган сўнгги ўйинда «кўк-анорранглилар» қайдномасига киритилди, бироқ захира ўриндиғида қолди.

Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, агар бирор кутилмаган ҳолат юз бермаса, бразилиялик футболчи бўлажак «Эл-Класико»да захирадан майдонга тушади. «Реал» билан учрашув келаси якшанба, 10 май куни бўлиб ўтади. Агар Ханс-Дитер Флик шогирдлари «Камп Ноу»да «қаймоқранглилар»га имкониятни бой беришмаса, муддатидан олдин Ла Лига чемпионлигини қўлга киритишади.

Маълумот учун, Рафинья жорий мавсумда «Барса» сафида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол ва 8 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Киритилди: 12:19, 04.05.2026.
Ўқилди: 972 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик