Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Арбелоа: «Ниҳоят буни уддаладик»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоанинг гол ўтказиб юбормаган ўйинлар серияси тиклангани ҳақида гапирди.

«Қаймоқранглилар» Ла Лиганинг 34-тури доирасида Винисиус Жуниорнинг дубли эвазига «Эспаньол» устидан ғалаба қозонишди (2:0). Мадридликлар учун бу қарийб уч ой ичида чемпионатдаги илк «қуруқ» ўйин бўлди — жамоа кетма-кет ўнта учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олмаётган эди.

«Ҳозиргина ёнимдан Дин Хёйсен ўтиб кетди — у дарвозамиздан тўп олиб чиқмаганимиздан жуда хурсанд эди. Бу биз учун гол ўтказиб юбормаслик қанчалик муҳим бўлганини кўрсатади. Биз анчадан бери «қуруқ» ўйин ўтказмаган эдик. Ниҳоят бунинг уддасидан чиққанимиздан хурсандман», — дея Арбелоанинг сўзларини келтирмоқда The Touchline.

10 май куни «Реал» сафарда «Барселона»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 12:23, 04.05.2026.
Ўқилди: 477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик