Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Галлахер Де Дзербининг «Тоттенхэм»даги ишига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Конор Галлахер «Астон Вилла» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган мазкур баҳс 2:1 ҳисобида якунланди. Галлахер мавсум давомида жамоа бошқарувини қўлга олган бош мураббий Роберто де Дзерби ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

«Уни мақташ учун сўз бойлигим камлик қилади. Жамоадаги ҳар бир футболчи уни қабул қилди. Ҳамма унга ишонади. У сизни ўзингизни яхши ва ишончли ҳис қилишга мажбур этади, футболчилардаги энг яхши фазилатларни юзага чиқаради — бу ҳали ҳаммаси эмас, балки бошланиши», — дея футболчининг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

«Умид қиламанки, биз ундан ўрганишда давом этамиз ва кучли жамоа барпо этамиз. Илк голимдан жуда хурсандман. Гол уриш ва босимдан халос бўлиш доимо енгиллик беради. Умид қиламанки, энди голлар кети кетидан келади», — дея қўшимча қилди футболчи.

«Тоттенхэм» мазкур ғалабадан сўнг хавфли ҳудудни тарк этди. Жамоа 37 очко билан турнир жадвалининг 17-поғонасини эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:46, 04.05.2026.
Ўқилди: 482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик