Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Куртуа сафга қайтди

Баҳо:
+1 | -

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа «эл-класико»да майдонга тушиши мумкин.

Журналист Мельчор Руиснинг хабар беришича, сон жароҳати сабабли март ойидан бери ўйинларни ўтказиб юбораётган бельгиялик посбон бугунги машғулотни тўлиқ асосий гуруҳда ўтказди. Куртуа Ла Лиганинг 35-тури доирасида келаётган якшанба куни «Барселона»га қарши бўлиб ўтадиган баҳсга тайёр бўлиши кутилмоқда.

Сон орқа мушагидаги жароҳатидан тикланишда давом этаётган Килиан Мбаппенинг «класико»даги иштироки эса ҳозирча сўроқ остида, бироқ у ўйинни ўтказиб юбориши ҳам ҳали аниқ эмас. «Реал» ҳужумчининг ҳолати бўйича якуний қарорни чоршанба кунги қўшимча тиббий кўрик хулосаларидан сўнг қабул қилиши кутилмоқда.

Киритилди: 18:50, 04.05.2026.
Ўқилди: 776 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик