Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Ливерпуль» «Тоттенхэм» етакчиси учун трансфер рекордини янгилашга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби «Тоттенхэм»нинг муҳим ўйинчиларидан бирини сотиб олиш йўлида рекорд даражадаги маблағ сарфлашга тайёрланмоқда.

Fichajes нашрининг хабар беришича, мерсисайдликлар спорт раҳбарияти «шпорлар» марказий ҳимоячиси Мики ван де Вен учун 82 миллион фунт стерлинг (95 миллион евро) таклиф қилмоқда. Нидерландиялик футболчи «Ливерпуль»нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадига айланган.

Агар ушбу трансфер амалга ошса, футбол тарихида ҳимоячи учун тўланган энг юқори нарх бўйича рекорд янгиланиши мумкин. Ҳозирги рекорд 2019 йилнинг августида Харри Магуайрнинг «Лестер»дан «Манчестер Юнайтед»га 80 миллион фунт эвазига ўтиши билан боғлиқ бўлиб турибди.

Маълумот учун, Мики ван де Вен жорий мавсумда «Тоттенхэм» сафида барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 65 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 19:34, 04.05.2026.
Ўқилди: 1286 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик