Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Киву бу натижага эришган «Интер» тарихидаги бешинчи мураббийга айланди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби Италия чемпионига айланди. Бу якшанба оқшомида «Парма» устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ойдинлашди. Кристиан Киву жамоа бошқарувига келган илк мавсумидаёқ чемпионлик титулини қўлга киритди. У клуб тарихида иш бошлаган биринчи йилида Скудеттони ютган бешинчи мураббий бўлди.

Бунгача ушбу натижани Арпад Вейшц (1929/1930 йилги мавсум), Альфредо Фони (1952/1953), Жованни Инверницци (1970/1971) ва машҳур португалиялик Жозе Моуриньо (2008/2009) қайд этган эди. Энди эса руминиялик мутахассис ҳам уларнинг сафига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, Миланнинг «Интер» клуби ўз тарихида жами 21 марта Скудеттога эга чиққан.

Киритилди: 08:42, 05.05.2026.
Ўқилди: 482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик