«Манчестер Сити» раҳбарияти ярим ҳимоячи Фил Фоден билан муваффақиятли музокаралар ўтказди. Бу ҳақда инсайдер Дэвид Орнштейн ижтимоий тармоқлар орқали хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, томонлар ҳамкорликни 2030 йилнинг ўрталарига қадар узайтириш бўйича келишувга эришишган. 25 ёшли футболчининг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охирида якунига етиши керак эди.
Transfermarkt портали мутахассислари Фоденнинг бозор қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқдалар. Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида ярим ҳимоячи 29 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган.













