Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Тармоқда «Реал» мухлисларининг Мбаппедан қутулиш талаби ёзилган петицияси тез суръатлар билан оммалашмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби мухлислари франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппени жамоадан четлатиш талаби билан онлайн-петиция яратишди. Бу ҳақда Foot Mercato нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, петиция пайдо бўлган биринчи соатнинг ўзидаёқ 70 000 киши унга имзо чеккан, ваҳоланки ташкилотчилар дастлаб 50 000 тадан кўп бўлмаган имзо тўпланишини кутишган эди. Ҳозирда петиция остида қолдирилган имзолар сони 142 000 тага етди.

Аввалроқ, «Реал»даги кўпчилик Мбаппедан норози экани маълум бўлган эди. Хусусан, француз Винисиус Жуниор билан бир вақтда майдонга тушишни истамаётгани, ўз мақомини суиистеъмол қилаётгани ҳамда машғулотлар жараёнида ходимларга нисбатан менсимай муносабатда бўлаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Киритилди: 16:15, 05.05.2026.
Ўқилди: 343 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик