Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Мбаппе «эл-класико»да майдонга тушиш учун тинимсиз меҳнат қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Барселона»га қарши бўлажак муҳим баҳсгача соғайиб кетиш учун бор имкониятини ишга солмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, франциялик юлдуз чап оёғидаги мушак жароҳатидан тезроқ тикланиш мақсадида жамоавий дам олиш кунларида ҳам базада индивидуал тарзда шуғулланган. Мбаппенинг асосий мақсади — 10 май куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтадиган «эл-класико»да иштирок этиш.

«Қаймоқранглилар» тиббий штаби футболчининг ҳолатини кунлик назорат қилиб бормоқда. Сўнгги хабарларга кўра, Килианнинг тикланиш жараёни кутилганидан тезроқ кечмоқда ва унинг якшанба кунги баҳсда қайдномага киритилиши эҳтимоли анча юқори.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе жароҳати сабаб Ла Лиганинг сўнгги тури доирасидаги «Эспаньол»га қарши ўйинни ўтказиб юборган эди.

Киритилди: 16:20, 05.05.2026.
Ўқилди: 352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик