Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал - Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

«Футбол хатони кечирмайди». Камавинга «Бавария» билан ўйиндаги қизил карточкадан кейинги хейтерлар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинга Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйинида «Бавария»га қарши учрашувдан (1:2) кейинги хейтерликка муносабат билдирди.

86-дақиқада у ҳужумчи Харри Кейн билан вазиятда қоидабузарлик қилди ва ҳакам Славко Винчич унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди.

Камавинга ўз изоҳида шундай деди:

«Қизил карточка? Ёмон хотира. Бу кутилмаган ҳолат эди, мен умуман бундай бўлишини ўйламаган эдим. Бу менга таъсир қилди, лекин бу футболчининг ҳаётининг бир қисми. Ростини айтсам, содир бўлган воқеадан кейин ижтимоий тармоқлардан тўлиқ воз кечдим. Менимча, ижтимоий тармоқларсиз яхшироқ бўламиз. Футбол хатоларни кечирмайди. Сен 10 та яхши ўйин ўтказишинг мумкин, лекин битта хатодан кейин одамлар уни унутади.

Жамоадошларим дарҳол кийиниш хонасига келиб мени қўллаб-қувватлашди. Улар бу менинг айбим эмаслигини ва ҳакам хатоси бўлганини айтишди. Мен ҳам буни шундай қабул қилдим. Ҳатто кейинги куни клуб ҳам менга бу менинг айбим эмаслиги ҳақида хабарлар юборди», — деди Камавинга.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:56, 05.05.2026.
Ўқилди: 236 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик