Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Халк Бразилияда жамоасини ўзгартирди

Баҳо:
+ | -

«Флуминенсе» клуби ўзининг расмий сайтида ҳужумчи Халк билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Футболчи ўтган ҳафтада «Атлетико Минейро» билан амалдаги келишувини бекор қилган эди. 39 ёшли бразилиялик ҳужумчи 2027 йил якунига қадар мўлжалланган шартномага қўл қўйди.

Янги ўйинчи жамоага қўшилиш ва машғулотларни бошлаш учун келаси ҳафта бошида Рио-де-Жанейрога етиб келади. Мухлислар билан илк учрашув 16 май, шанба куни Бразилия чемпионати доирасидаги «Сан-Паулу»га қарши баҳсда, афсонавий «Маракана» стадионида бўлиб ўтади.

Халк 2021 йилдан бери «Атлетико Минейро» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У 311 та ўйинда майдонга тушиб, 140 та гол урди ва 56 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у клуб билан Бразилия чемпионати, Бразилия Кубоги (иккаласи ҳам 2021 йилда), 2022 йилги Бразилия Суперкубоги ва кетма-кет беш марта штат чемпионлигини (2021–2025) қўлга киритган.

Киритилди: 08:46, 06.05.2026.
Ўқилди: 389 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик