Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Opta суперкомпьютери «Ман Сити» очко йўқотгач, АПЛ чемпионлиги учун эҳтимолий вариантларни янгилади

Баҳо:
+ | -

«Opta» суперкомпьютери Англия Премьер-лигасида чемпионлик учун курашда жамоалар имкониятларини янгилади. Бу ҳақда «Opta Analyst» хабар берди.

35-тур доирасида «Арсенал» «Фулхэм»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди, «Манчестер Сити» эса «Эвертон» билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

Янгиланган ҳисоб-китобларга кўра, «Арсенал»нинг чемпионлик эҳтимоли 86,35%ни ташкил қилмоқда, «Манчестер Сити»ники эса — 13,65%.

Ҳозирда «Манчестер Сити» Англия чемпионати жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 34 ўйиндан сўнг 71 очко тўплаган. «Арсенал» эса 35 та учрашувда 76 очко жамғариб, пешқадам бўлиб турибди.

Қолган турларда «шаҳарликлар» «Брентфорд», «Кристал Пэлас», «Борнмут» ва «Астон Вилла»га қарши майдонга тушади. «Канонирлар» эса «Вест Хэм Юнайтед», «Бёрнли» ва «Кристал Пэлас» билан куч синашади.

Манба: championat.com
Киритилди: 15:16, 06.05.2026.
Ўқилди: 405 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик